General Motors компанияси 2,7 мингга яқин киши — концерннинг Венесуэладаги ёпилган заводи ходимларини сиртдан ишдан бўшатди. Уларга матнли хабарлар тарқатилган. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Мотор» хабар бермоқда.
Хабарлар билан бирга барча кўзда тутилган тўловлар собиқ ишчилар ҳисобига ўтказилган.
GM’нинг мамлакат шимолидаги корхонаси Венесуэла ҳукумати кутилмаганда уни назорати остига олгандан сўнг фаолиятини тўхтатди. Заводдан ташқари, йиғилган автомобиллар ҳам эгаллаб олинган. Бу General Motors ва компанияни автомобилларни етказиб бермасликда айблаган икки дилер ўртасида узоқ давом этган можародан сўнг юз берди.
Оқибатда Венесуэла корхонани ўз мулкига айлантирди. GM ушбу чорани ноқонуний деб атади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)