Англиянинг «Ньюкасл» футбол клуби келаси мавсумни мамлакат Премьер-лигасида ўтказади. Клуб Чемпионшип лиганинг 44-турида «Престон» устидан 4:1 ҳисобида зафар қучиб, чемпионатнинг энг камида кумуш медалларини нақд қилиб қўйди.
«Ньюкасл»га қадар «Брайтон» клуби мана шундай шарафга муваффақ бўлганди. Мавсум якунига икки тур қолганида «Ньюкасл» пешқадамдан 4 очко ортда қолган. Демак, олтин медаллар масаласи тўлиқ ҳал этилмаган.
Чемпионшип лига регламентига кўра, дастлабки икки ўрин эгалари Премьер-лигага тўғридан-тўғри йўлланма олади. 3—6-ўрин эгалари эса кубок ўйинларининг ярим финал ва финал беллашувлари каби беллашади. Бунда 3-ўрин соҳиби 6-ўрин билан, 4-ўрин эгаси бешинчи жамоа билан рақобатлашади. Ғолибларнинг ўзаро ўйини етакчиси Премьер-лигага йўл олган учинчи жамоага айланади.
Маълумот учун, Рафаэль Бенитес ўтган мавсумнинг бошида Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилиб олган бўлиб, биринчи давранинг ўзидаёқ ишдан бўшатилган, шу мавсунинг ўзида «Ньюкасл»га таклиф этилиб, клубни АПЛда сақлаб қола олмаганди. Кейинги битта мавсум давомида эса Бенитес жамоасини яна элитага қайтара олди.
Изоҳ (0)