29 апрель куни йилнинг энг яхши бокс кечаларидан бирида Энтони Жошуа ҳамда Владимир Кличко ўзаро рингга тушади.
Мазкур жанг олдидан IBF йўналишида жаҳон чемпиони ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган Энтони Жошуа ўз фикрини билдириб ўтди.
Мен босимни умуман ҳис қилаётганим йўқ. Унинг нимага қодирлигини таҳлил қиламан ва жангни ўз услубимда олиб боришга интиламан.Маъломот учун, Жошуа—Кличко тўқнашуви UzReport телеканалида жонли кўрсатилади.Мен рингда шунчаки зарба бериб юрадиган боксчи эмасман. Кличкони ўрганиб олишим учун менга 3 ёки 4 раунд етарли. Шундан сўнг рингни рақибим учун дўзахга айлантираман.
Кличко жанг бошида етакчилик қилиши мумкин, аммо охирида фақат мен ғалаба қозонаман.
Энтони Жошуа, боксчи
Изоҳ (0)