Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари коллеж ўқувчисини қутқариб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
20 апрель куни соат 13:35 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик қисмига келиб тушган тезкор хабарга кўра Олтинкўл тумани «Ҳасан-Ҳусан» маҳалла фуқаролари йиғини «Шодлик» кўчаси 69-уйда яшовчи 1998 йилда туғилган шу тумандаги Агроиқтисодиёт коллежи ўқувчиси Икромов Орифжон Улуғбекович Қорадарёда чўмилаётган вақтда дарё сувининг тезлиги катта бўлгани сабабли дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетганлиги маълум бўлди.
Тезкор хабарга кўра бошқарма бошлиғи ўринбосари Э. Арипов бошчилигидаги қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб борди. Ҳолдан тойган Икромов Орифжон зудлик билан қутқариб олдинди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди.
Орифжоннинг оила аъзолари қутқарувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Изоҳ (0)