Футбол бўйича Англия кубогининг финалида тўп сурадиган биринчи жамоа номига ойдинлик киритилди — «Челси».
«Аристократлар» ярим финалда АПЛ чемпионлиги учун жиддий кураш олиб бораётган «Тоттенҳэм» билан тўқнаш келиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Виллиан «Челси»ни икки бор ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, аввалига Кейин, кейироқ эса Алли мувозанатни тиклашга эришди. Шундан кейин Антонио Конте икки асосий куч — Диего Коста ҳамда Эден Азарни майдонга туширишга қарор қилди.
Бу ўзгариш ўзини оқлади. Азар аввалига «шпорлар» дарвозасига учинчи голни урган бўлса, кейинроқ тўртинчи голга пас берди.
Бугун ярим финалнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтади ва унда «Арсенал» Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сига қарши майдонга чиқади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.
Англия кубоги Ярим финал 22 апрель, шанба
«Челси» — «Тоттенҳэм» 4:2
Голлар: Виллиан, 5 (1:0). Ҳарри Кейн, 18 (1:1). Виллиан, 43-пен (2:1). Деле Алли, 52 (2:2). Эден Азар, 75 (3:2). Неманья Матич, 80 (4:2).23 апрель, якшанба«Арсенал» — «Манчестер Сити» — 19:00
Изоҳ (0)