Sideline бирлашмаси иштирокчилари дунё мамлакатларининг машҳур газеталари логотипини такрорлаган, аммо ичида ҳеч қандай янгилик бўлмаган Nothing in the News («Газеталарда ҳеч қандай янгилик йўқ») арт-лойиҳасини тақдим қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
Муаллифларнинг сўзларига кўра, улар замонавий одамларнинг ҳаёт тарзига айланган «ахборот оқимидан бироз дам олиш»ни таклиф қилган.
Мобил қурилмаларга қараб, кўп вақтни ўтказиб юборамиз. Биз қаерда нима бўлаётгани, қандай ҳодисалар рўй бераётганини билишни истаймиз. Ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасини қандайдир нарсалар билан тўлдириб қўямиз ва оддийликни – ўтириб ўйлашни, зерикишни, орзу қилишни унутиб қўйганмиз.Лойиҳа муаллифлари ўз ишларида Le Monde, The New York Times, The Sun, «Аргументи и факти» ва бошқа нашрларнинг нусхаларидан фойдаланган. Ҳар бир бўш газетани бирлашма сайтидан 15 фунтга харид қилиш мумкин.Nothing in the News муаллифлари
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)