Рио—2016 Олимпиадасини олтин медаль билан якунлаган ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов 2018 йил Индонезия пойтахтида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Жакартадаги қитъа мусобақаси Руслан Нуриддинов учун муҳим. Ўз вақтида жаҳон ва Олимпиада чемпионлиги, универсиада таснифидаги турнирларда ғолибликни қўлга киритган Руслан Нуриддиновга Осиё ўйинларида зафар қучиш насиб қилмаган. Шундан келиб чиқиб, спортчи мусобақага жиддий тайёргарлик кўради.
Руслан Нуриддинов орттириб олган жароҳатидан ҳозирча тўлиқ фориғ бўлмаган. У айнан 2018 йилги мавсумга қадар тўлиқ спорт формасига кириб олишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)