Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда россиялик ҳарбий маслаҳатчи майор Сергей Бордов ҳалок бўлганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Майор жангариларнинг ҳукумат қўшинлари ҳарбий горнизонига ҳужум қилиши оқибатида ҳалок бўлганлиги таъкидланмоқда. Бордов террорчиларнинг турар-жой шаҳарчасига бостириб киришига йўл қўймаган. У вафотидан сўнг давлат мукофоти билан тақдирланиш учун кўрсатилган.
«Ҳарбий хизматчи россиялик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи таркибида бўлиб, Сурия қўшинлари бўлинмаларидан бирини тайёрлаш вазифасини бажараётган эди», — дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ Reuters агентлиги Сурияда россиялик майор Сергей Бордов ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)