Ироқ ҳарбийлари 20 апрель куни Мосул ғарбидаги яна икки туманни жангарилардан озод қилди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳарбий кучлар ат-Тавра туманини бутунлай озод қилди», — маълум қилди контртеррор хизмати вакили Сабоҳ ал-Нўъмон.
Шунингдек, операциялар бўйича бирлашган қўмондонлик Наср туманининг озод қилингани ҳақида ахборот тарқатди.
Айни пайтда Ироқ ҳарбийлари федерал полиция ҳамда курд кўнгиллилари, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги коалиция қўмагида Мосулни озод қилиш операциясини давом эттирмоқда. Март ойида ҳукумат кучлари Мосулда террорчилари бутунлай қуршовга олиниб, Суриядаги жангарилар билан алоқалари узилганини маълум қилган эди. Шаҳар ғарбий қисмининг учдан икки қисми ҳукумат қўшинлари назорати остида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.