«Реал»га қарши ўйиндан кейин «Бавария» клубининг уч нафар аъзоси ҳакамлар билан муносабатларига ойдинлик киритиш учун уларнинг хонасига йўл олган. Бу ҳақда «Чемпионат» маълумот берди.
Булар: Тьяго Алкантара, Артуро Видаль ва Роберт Левандовски. Улар ҳакамликдан норози эканликларини қайд этишни ва бунда бош рефери Виктор Кашшаидан изоҳ талаб қилишни истаганди. Ваҳоланки, футболчиларнинг бунга ҳаққи йўқ.
Шу тариқа полиция мюнхенликларнинг уч футболчисини ҳакамлар хонасидан чиқариб юборишга мажбур бўлди. Кашшаи бу борада шикоятнома ёзган ёки йўқлиги, шунингдек, футболчилар уларга нисбатан қандай сўзлар айтгани маълум эмас.
Изоҳ (0)