Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Путин ва Эрдўғон Россия—Туркия муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилди.
«Суриядаги вазият бўйича фикрлар алмашинуви давом эттирилди. Остона ва Женева форматларида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш зарурати ва Сурия бўйича музокаралар жараёнини илгари суриш лозимлигига урғу берилди», — дейилади хабарда.
Томонлар, шунингдек, Идлиб вилоятида кимёвий қурол қўлланганлик эҳтимоли билан боғлиқ ҳодиса юзасидан холис халқаро суриштирувнинг муҳимлигини таъкидлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)