Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлик тизимига ўтиш ҳақидаги референдумда «салиб юришлари қатнашчиларининг дунёқарашига эга» шахсларга қарши чиқилганига қарамай, ижобий натижага эришилганини эътироф этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Туркияда ташкил этилган бошқарувнинг парламент тизимидан президентлик шаклига ўтиш борасидаги референдумда президентлик тизими тарафдорлари катта бўлмаган фарқ билан ғалаба қозонди. Тахминий натижаларга кўра, улар 51,4 фоиз овоз тўплаган.
Сўнгги натижалар апелляция кўриб чиққанидан 11—12 кун ўтиб, эълон қилинади.
Мухолифат референдум вақтида ҳуқуқбузарликлар кузатилганини маълум қилди. Хусусан, улар сайлов комиссиясининг муҳрсиз бюллетен ва конвертларни ҳақиқий деб ҳисоблаганини танқид қилди.
Ўз навбатида, Эрдўғон «Биз барча душманларга қарши курашдик, бизга салиб юришлари қатнашчилари дунёқарашига эга шахслар ҳужум қилди. Лекин халқ сифатида бирга тура олдик. Биз фақат муқаддас қадамжоларимиз олдидагина бош эгамиз, бошқа ҳеч кимга бош эгмаймиз», — деб таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Конституцияга ўзгартиришларга мувофиқ 2019 йил ноябрида Туркия президентлик республикасига айланади ва янада кучли бўлади.
«Кеча кечқурун 2019 йил ноябрига йўналтирилган белгили ракета учирилди. Олдинда янги муваффақиятлар, лекин улар бизни маст қила олмайди», — деди Туркия президенти.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)