АҚШнинг Афғонистон шарқига ташлаган ўта кучли бомбаси натижасида ИШИДга қарашли маҳаллий гуруҳнинг камида тўрт етакчиси ҳамда 90 жангари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон расмийларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлиги 94 нафар жангари йўқ қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлаб, террорчиларнинг туннеллар тизими ҳам бузилганини маълум қилди. Вазирлик, шунингдек, маҳаллий аҳолидан ҳеч кимга зарар етмаганини қайд этди.
«Биринчи пана жойдаги 22 киши, иккинчи туннелдаги 62 жангари, учинчисидаги 10 киши — жами ИШИДнинг 94 аъзоси ўлдирилди», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни АҚШ Қуролли кучлари Афғонистоннинг Нангарҳар вилоятидаги ИШИД террорчилари объектларига ўзининг энг қудратли авиабомбаси — GBU-43/B’ни ташлаган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)