Ўлим Водийси, АҚШ
Бу ерда сайёрадаги энг юқори ҳарорат қайд этилган — +56,7 даража. Ўлим Водийсида бир кеча-кундуз сувсиз яшаш ўлимга олиб келиши мумкин.Данакиль чўли, Эритрея
Африка қитъасидаги Эфиопия давлати шимолида Данакиль деб номланувчи чўл бор, уни Ердаги дўзах деб ҳам аташади. Гап шундаки, бу ерда ҳаво 50, баъзан 60 даражагача, ер эса 70 даражагача қизиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, саҳро ҳудудида кўплаб вулқонлар бўлиб, улар вақти-вақти билан оёқ остидан қайнаб чиқади, шу туфайли, бу ерда қум устида юраётиб, куйиб кетиш ҳеч гапмас. Вулқонлар ҳосил қилган даралардан заҳарли буғлар чиқади, олтингугурт кислотаси ва газдан иборат кўллар ҳам мўл.
Данакилнинг Араб тектоник плитаси дарз кетган ерда жойлашгани буларнинг барчасига сабабчидир. Бу ерда ҳалок бўлиш ёки газлардан заҳарланиб, соғлиқни йўқотиш турган гап.Вашингтон тоғи, АҚШ
Сайёрадаги энг хавфли жойлардан бири сифатида АҚШнинг Нью-Гемшир штатидаги Вашингтон тоғи тан олинган. Бу ерда 1934 йилда шамолнинг Ер юзасидаги рекорд даражали тезлиги қайд этилган — соатига 372 километр! Бу ерда шамол йил бўйи кунига ўртача 16 соатдан эсади. Шиддатли шамол одамни ерга қулатиши мумкин. Бундан ташқари, бу жойнинг яна бир ўзига хослиги — ҳаво ҳарорати -40 даражагача ҳам тушиб кетиши мумкин.Синабунг вулқони, Индонезия
Индонезиянинг Суматра оролидаги фаол вулқон. Бу ерда вулқон отилиши жуда тез-тез кузатилади, у яқин орадаги қишлоқлар ва шаҳарларнинг минглаб аҳолисини бошпанасиз қолдиради.Кеймада-Гранди, Илон ороли, Бразилия
Атлантика океанида жойлашган орол илонларга тўлиб-тошган: баъзи маълумотларга кўра, бир квадрат метр майдонга биттадан бештагача судралиб юрувчи тўғри келади. Бунинг устига бу ерда энг хавфли илонлардан бири — орол ботропси яшайди. У жуда қисқа вақт ичида ўлдиришга қодир, чунки унинг заҳри тананинг тезликда жонсизланишига олиб келади.
Илонларни оролнинг ҳамма жойида учратиш мумкин: улар ерда ўрмалайди, дарахт шохларида осилиб ётади ёки буталар соясига яширинади. Улар асосан, ҳеч нарсадан гумон қилмай, дарахт шохига қўнадиган қушлар билан озиқланади.Мадиди миллий боғи, Боливия
Кўринишидан жуда манзарали жой, аммо боғдаги ҳар қандай ўсимлик ёки ҳашаротга тегиб кетиш натижасида қичишиш, тошма ва соғлиқнинг ёмонлашиши келиб чиқиши мумкин.Ўлим водийси, Камчатка, Россия
Бу ерда заҳарли газларнинг юқори концентрацияси мавжуд бўлиб, у барча тирик жонзотларни хавф остида қолдиради.Бикини атолли, Маршалл ороллари
АҚШ ушбу ҳудудда атом қуроли синовларини ўтказгани туфайли, бу ерда радиация даражаси аномал тарзда юқори. Атоллда узоқ вақт қолиш натижасида онкологик касалликларни орттириш хавфи юзага келади.Чонбуридаги «Филлар қироллиги», Таиланд
Бу ердаги тимсоҳ фермаси хўжайини ярим ёпиқ солни ижарага беради, у ерда туриб, сайёҳлар тимсоҳларни томоша қилиши ва уларга озуқа ташлаши мумкин.Афар ҳавзаси, Эфиопия
Афар туманида жойлашган Эрта Але вулқони — сайёрадаги энг нотинч жойлардан бири. Ер доимий равишда ҳаракатланади, жарликлар эса ишониб бўлмас тезлик билан ҳосил бўлади.
Изоҳ (0)