ИШИД 9 апрель куни Мисрда содир бўлган икки террорчилик ҳаракатига жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Мисрдаги икки теракт ИШИДга тегишли гуруҳ томонидан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Мисрнинг Ғарбия вилояти, Танта шаҳридаги «Мар Гиргис» коптлар черковида портлаш содир этилгач, кўп ўтмай Александрия шаҳридаги черков дарвозаси яқинида ҳам худкуш ўзини портлатиб юборди. Бироз вақтдан сўнг, Танта шаҳрида яна бир теракт содир этилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)