Тошкент шаҳрида 7 апрель куни Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев Марказий Осиё минтақасидаги ҳолат, ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги алоқалар ҳамда мавжуд умумий муаммолар ечимларини биргаликда ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Учрашувни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов очгач, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари сўзга чиқди.
Йиғилиш иштирокчилари Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмановнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ахборотини ҳам тинглади.
Фикр алмашиш чоғида мазкур шаклдаги вазирлар учрашуви барча учун фойдали эканлиги тасдиқланди.
Йиғилиш якунида Марказий Осиё ТИВ раҳбарларининг шу каби форумларини мунтазам равишда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)