Ўзбекистон Республикаси онкология илмий марказида лимфопролифератив касалликларни даволаш масалаларига бағишланган илмий семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шифокорлари, Н.Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази мутахассислари, ёш тадқиқотчилар иштирок этди, деб хабар беради ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов ва бошқалар Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро ҳамкорликлар самарасида онкология соҳаси ҳам жаҳон тиббиёти билан ҳамқадам ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда россиялик мутахассисларнинг лимфопролифератив касалликларни даволашнинг назария ва амалиётига оид маърузалари тингланди. Онкологик касалликларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усуллари бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашилди.
Ташриф доирасида Россия онкология илмий маркази делегацияси Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги онкология диспансерларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди. 50 дан ортиқ беморни тиббий кўрикдан ўтказди. Онкологиянинг долзарб мавзуларида семинар-тренинглар ташкил қилинди. Шифокорларни ўқитиш ва малакасини ошириш, саратонга қарши дастурлар ишлаб чиқиш, бу борада ҳамкорликни фаоллаштириш, онкология хизматига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)