Қуддус марказида пичоқ билан қуролланган фаластинлик уч нафар исроилликка жароҳат етказди ва полиция ходимлари томонидан зарарсизлантирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Қуддуснинг девор билан ўралган тарихий маркази — Эски шаҳарда юз берган.
«Террорчи икки фуқаро ва бир полициячига пичоқ билан дароҳат етказган. Улар енгил ва ўрта даражадаги жароҳатлар билан касалхонага етказилган», — дея маълум қилди полициячилар.
Маълумотларга кўра, фаластинлик дастлаб икки исроилликка ҳужум қилган, сўнг ҳодиса жойидан қочиш вақтида тартиб посбонига ҳам зарар етказган.
Бу жорий ҳафта бошидан бери Эски шаҳарда юз берган иккинчи ҳужум ҳолатидир. Чоршанба куни чегарачилар пичоқ билан уларга ҳужум қилишга уринган фаластинлик аёлни отиб ўлдирган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)