Uzbek Tigers — Astana Arlans жанглари олдидан ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов интервью берди.
Жангга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўтган сафар рақиб ғалаба қозонган эди. Айтишади-ку, ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, деб. Бундан ташқари рақиб ҳам кучли эди. Аслида эса жамоамиз ёмон жанг қилмаганди.Ўзбекистонлик боксчининг сўзларига кўра, у қозоғистонлик рақиби билан бунга қадар тўқнаш келмаган. Улар илк бор ўзаро жанг қилади.Насиб этса, бугун ғалаба қозонмоқчимиз. Мураббийлар билан бирга барча рақибларни ўрганиб чиқдик. Кучни беш раундга тенг тақсимлай олиш керак.
Элнур Абдураимов, боксчи
Маълумот учун, Элнур Абдураимов -64 килограмм вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Унинг рақиби Дилмурод Мижитов бўлади.
Изоҳ (0)