Россия Федерациясининг Челябинск вилояти таълим ва илм-фан вазири Александр Кузнецов Наманган давлат университети ректори Абдусалом Умаров ҳамда Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов билан учрашди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Суҳбатда Россия ва Ўзбекистон таълим тизимларидаги ўзига хос жиҳатлар муҳокама қилиниб, икки вилоятнинг илм-фан ва инновация борасида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Ўзбекистон делегацияси иқтисодиётнинг амалий масалаларини биргаликда ҳал қилиш бўйича яқин ҳамкорлик олиб бориш, икки томонлама профессор-ўқитувчилар таркиби алмашинуви, ҳамкорликда ёш олимлар ва талабаларнинг илмий-амалий анжуманларини ўтказишга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти ректорлик корпусининг расмий ташрифи Жанубий Урал олийгоҳларида давом этиб, таълим ва илм-фан соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)