ОАВлар вакиллари АҚШ қонун лойиҳалари муҳокама этилишини акс эттирган ва ҳукумат тармоқларга жойловчи расмий суратларда нега фақат эркакларни кўриш мумкинлигини тушунтириб беришга уринди. Бу ҳақда Британиянинг The Independent нашри хабар бермоқда.
Журналистлар вице-президент Майк Пенс Twitter’даги саҳифасига жойлаган соғлиқни сақлаш ислоҳоти муҳокама этилган суратда фақат эркакларни кўриш мумкин эканлигини пайқади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини оналик ва болалик масалаларини ҳам қамраб олувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун бирорта ҳам аёл киши чақирилмаганлиги ажаблантирди.
«Қаранг, хона оқ танли эркакларга тўла», — дея эътибор қаратди вице-президент фолловерлари.
Телебошловчи Саманта Би шу муносабат билан изоҳ қолдирди. Уни 35 минг микроблогер қўллаб-қувватлади.
Журналистлар қишда Дональд Трамп абортларга қарши курашишга қаратилган фармонни имзолаганда ҳам расмий суратларда фақат эркаклар акс этганлигини эслатиб ўтди.
The New York Times шарҳловчиси Жилл Филипович расмий суратларда аёлларнинг йўқлигини тасодиф эмас деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Трампнинг «Американи яна буюк қилиш» шиори «оқ танли одамлар», жумладан, «оқ эркаклар»га тарихий устунликни қайтариш ваъдасини кўзда тутади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!