Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳрида жойлашган вертикал қоянинг тахтали сўқмоғида 70 нафар модель қизлар иштирокида фотосессия бўлиб ўтди, дея хабар беради TJournal.
Ушбу сўқмоқ икки минг метр баландликда Хитой тоғ паркларидан биридаги қоя этагида жойлашган бўлиб, унинг узунлиги уч километрни ташкил қилади.
Қизлар ранг-баранг анъанавий ципао-либосларини қуёшга қарши соябонлари билан намойиш қилди.
Изоҳ (0)