• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2016 йил давомида валюта соҳасида 771 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

    29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Сенаторлар ишни Ўзбекистон Бош прокурорининг Ўзбекистон прокуратура органларининг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитишдан бошлади.

    Ҳисоботда қайд этилганидек, 2016 йилда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида прокуратура органлари томонидан катта ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоялашга, фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ижро этилиши, «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури, Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, Инвестиция дастури бажарилиши мунтазам назорат қилиб борилди.

    Ҳисобот йилида тадбиркорлик субъэктларини ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилиш прокуратура органлари фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлди. Тадбиркорларнинг, шу жумладан, тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан 43 мингдан ортиқ тадбир ўтказилди.

    Назорат тадбирлари давомида тадбиркорлик субъэктлари ҳуқуқлари бузилган 19 752 та ҳолат, шу жумладан, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашилган 129 та ҳолат, ноқонуний текширув ўтказилган 54 та ҳолат, ноқонуний қарорлар қабул қилинган 1 657 та ҳолат, ортиқча йиғимлар ундирилган 657 та ҳолат, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари бузилган 887 та ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича прокуратура томонидан тегишли чоралар кўрилди.

    Солиқ ва валюта жиноятларига ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича муайян ишлар бажарилди. 832,7 миллиард сўмлик солиқлар ва тўловларнинг қўшимча ҳисобланиши таъминланди, валюта соҳасида 771 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.

    Прокуратура органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш борасида идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш чоралари кўрилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги телефон мурожаатларини қабул қилиш марказининг 34 та вазирлик ва идора билан электрон алоқа тизимининг самарали ишлаши таъминланди. 2016 йилда Марказ томонидан 103 063 та, тадбиркорлардан 3394 та мурожаат қабул қилинди. Прокуратура органлари томонидан жами 194 817 та мурожаат кўриб чиқилди, 173 080 нафар фуқаронинг қабул қилиниши таъминланди.

    Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида катта ишлар амалга оширилди. Халқаро ҳамкорлик янада ривожлантирилди.

    Сенаторлар ҳисоботни ҳар томонлама таҳлил қилиб, 2017 йил 7 январь куни прокуратура органларининг бир гуруҳ ҳодимлари билан учрашувда Ўзбекистон Президенти томонидан қўйилган ҳамда жамиятда адолатни янада мустаҳкамлашда, қонун устуворлигини таъминлашда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда прокуратура органлари роли ва нуфузини оширишга қаратилган вазифаларни рўёбга чиқариш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан таъсирчан чора-тадбирларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

    «Ялпи мажлисда Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Барча кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сенат ялпи мажлиси давомида 21 та масала, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ қилишга, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга қаратилган 9 та қонун кўриб чиқилди. Шунинг билан Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади», — дейилади ЎзА ахборотида.

    29.03.2017, 22:08   Изоҳ (0)   8177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алексей Миллер: Ўзбекистон газини беш йил давомида харид қилиш бўйича келишувга эришдик

    29.03.2017, 21:26

    Абдулазиз Комилов Парижда Франция тараққиёт агентлиги бош директори билан учрашди

    29.03.2017, 21:10

    Жанубий Корея таълим вазири Ўзбекистонга ташриф буюрди

    29.03.2017, 20:52

    Фарғонада миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш мавзусида республика конференцияси ўтказилди

    29.03.2017, 20:41

    Қорақалпоғистонлик спортчи қизларга Президент совғаси топширилди

    29.03.2017, 20:30

    Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар, «Газпром» раҳбари билан учрашган Шавкат Мирзиёев, «автоматли» автомобилларни кўпайтирадиган GM Uzbekistan ва к...

    29.03.2017, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ижара уй азобини тортган, курсдошига турмушга чиққан, танловда 15 минг доллар ютиб олган Юлдуз Турдиева 40 ёшда

    Маданият | 11 август, 13:34

    Ҳаводан бензин олиш: янги ихтиро инсониятни ёқилғи инқирозидан қутқариши мумкин

    Технологиялар | 11 август, 13:09

    Ўзбекистонда туман ва шаҳарлар иқтисодий ўсишга туртки берувчи лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 13:02

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.