Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Қатарга қарши майдонга тушадиган таркибни эълон қилди.
Дарвозани одатдагидек Александр Лобанов эгаллади. Жароҳатланган Виталий Денисов ўрнида бу сафар Александр Мерзляков тўп суради. Сариқ карточкалари сабаб майдонга туша олмайдиган Ислом Тўхтахўжаев эса ўрнини Даврон Ҳошимовга бўшатиб берган. Хитойда умуман майдонга тушмаётган Егор Кримец асосий таркибдаги ўрнини бўшатмаган.
Одил Аҳмедов ва Азиз Ҳайдаров таянч ярим ҳимояда тўп суради. Жароҳати сабаб Сурияга қарши ўйинни бошланғич таркибда ўтказа олмаган Элдор Шомуродов ва Қатарда тўп сураётган Сардор Рашидов бу сафар майдонга тушади. Уларни Сервер Жепаров умумлаштиради.
Қатар Юлдузлар лигасида кетма-кет гол ураётган Темурхўжа Абдухолиқов яна эътибордан четда қолди. Унинг ўрнида Игорь Сергеев ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)