Эстониялик қутқарувчилар Таллин атрофида жойлашган Харку кўлида муз остига тушиб кетган балиқчини чиқариб олди. Бу ҳақда Postimees маълум қилди, деб ёзади TJournal.
23 март куни маҳаллий вақт билан 14:14 да навбатчи пультига Харку кўлида соҳилдан бир неча километр масофада эркак киши муз остига тушиб кетганлиги ҳақидаги хабар келиб тушди.
Қутқарувчилар чўкаётган эркакка етиш учун махсус доскадан фойдаланди. Бироз вақтдан сўнг кекса балиқчи муз остидан доскага чиқарилиб, соҳилга олиб келинди. Қутқарув бўйича операция 14:31 да якунланганлиги маълум қилинди.
«Баҳорда муз юпқа ва мўрт бўлади», — дейилади қутқарув департаменти изоҳида.
Изоҳ (0)