1963 йил 21 март куни Алкатрас оролида жойлашган, ўта хавфли жиноятчилар учун мўлжалланган қамоқхона ёпилган эди. Саккиз йил ўтгач орол «Олтин дарвоза» миллий дам олиш зонасининг бир қисмига айланди ва кейинроқ сайёҳлар учун очилди. TJournal Алкатрасга ташриф буюрган сайёҳлар томонидан олинган фотосуратлар жамланмасини тақдим этди.
Маълумотларга кўра, ўттиз йиллик фаолияти давомида қамоқхонадан бирорта ҳам қочиш муваффақиятли амалга ошмаган, бироқ охир-оқибат қочиб кетишга муваффақ бўлган беш киши топилмаган, деб ҳисобланилади.
Таниқли қамоқхона турли йилларда кино ижодкорларини илҳомлантирган. Клинт Иствуд иштирокидаги «Алкатрасдан қочиш» фильми қамоқхона маҳбуси Фрэнк Моррис ҳикоялари асосида суратга олинган. Шон Коннери ва Николас Кейж иштирокидаги «Қоя» фильми воқеалари Алкатрасда бўлиб ўтган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)