БАА вице-президенти ва бош вазир, Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ҳайвонлар иштирокидаги шафқатсиз видеоларни олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган фуқарога уч ой давомида ҳайвонот боғини тозалашни буюрди. Бу ҳақда UEA Inside нашри хабар бермоқда.
Дубай ҳукмдори мушукларни итлар қўлига топшириб, улар қийноққа солинаётган видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаган фуқаро кўнглида ҳайвонларга нисбатан меҳр уйғотишга қарор қилди ва уни ҳайвонот боғини тозалашга юборди.
Судланувчи ва унинг икки дўсти кейинги уч ой давомида ҳар куни тўрт соатдан ҳайвонот боғини тозалаши керак бўлади.
Судланувчининг саҳифаси блоклаб қўйилди, шунингдек, унга бир йил давомида Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланиш тақиқланди.