Нью-Йорк, Филадельфия ва Бостон март ойининг кучли қор бўрони остида қолди. 14 март куни АҚШ Шарқий соҳилига кучли қор бўрони ёпирилди. У норасман «Стелла» номини олди. Қор мамлакатнинг 13 та штатида ёғди.
Бўрон бошланишидан бироз аввал Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шаҳардаги мактаб ва аэропортлар вақтинча ёпилди. АҚШда жами беш мингдан ортиқ рейс бекор қилинди.
Бироқ бўрон 60 сантиметр қор ва кучли шамолни ваъда қилган мутахассисларнинг тахминларидан кучсизроқ бўлди. Мамлакат шарқий қисмидаги кўплаб йирик шаҳарлар, жумладан, Нью-Йорк, Бостон ва Филадельфия аҳолисидан бўрон тугагунга қадар уйларини тарк этмаслик сўралди. Бироқ мазкур огоҳлантиришлар одамларга кўчаларга чиқиб, кутилмаганда қайтган қиш манзараларини суратга олишга тўсқинлик қилмади.
TJournal ижтимоий тармоққа жойланган мазкур суратларни тақдим этишга қарор қилди.
Нью-Йорк
Филадельфия
Бостон
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)