Папай лақабли итнинг эгаси Айви Дипнинг ҳикоя қилишича, у итни 2014 йилда кўчадан топиб олган. Ит ҳолдан тойган, исқирт ҳолатда, музлаб қолаётган эди. Папай тезда Айвининг оила аъзолари билан чиқишиб кетди ва ўз эгасининг ҳамроҳига айланди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Айви итни ресторанга олиб бориб, буюрилган овқатлар билан суратга олишга қарор қилди. Бироз вақтдан сўнг Айви Папайнинг Instagram’даги аккаунтини очди ва Лос-Анжелес ресторанларида олинган суратларни жойлаштира бошлади.
Айвининг сўзларига кўра, суратга олиш вақтида, ёнида овқат турганига қарамасдан, Папай ўзини яхши тутади, Итни ресторанга олиб борган вақтда у ўзи билан Папайнинг махсус овқатини олади. Ресторанда буюртирилган овқатлар Папай учун эмас.
Ҳозирги вақтда Папайнинг Instagram’даги кузатувчилари 220 мингдан ортиқ. Шунингдек, Айви итнинг суратлари туширилган сувенирлар сотиб олиш мумкин бўлган интернет дўконни ишга туширди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)