Амирлик йиғинида бўлиб турган футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси БААга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам йирик ғалабани қўлга киритди, деб ёзди ЎФФ матбуот хизмати.
8 март кунидан кейин бўлиб ўтган биринчи учрашувда Шерали Бобоқулов жамоаси 8 та гол уришга муваффақ бўлган ва ўз дарвозасидан 1 та гол ўтказиб юборганди. Бу сафар эса ўзбекистонлик қизлар 5 та голда тўхташга қарор қилди — 5:0.
Маълумот учун, Осиё кубогининг финал босқичига йўл олиш учун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ҳамда КХДР термаларига қарши майдонга тушиши керак. Сир эмаски, Шарқий Осиё мамлакатларининг футболчи қизлари қитъада энг яхшилардан ҳисобланади. Амирлик йиғини мана шу синовга тайёргарлик кўриш учун ташкил этилган.
Ўртоқлик учрашуви Дубай, БАА 12 март, якшанба
Изоҳ (0)