«Миллий фронт» француз партияси етакчиси ва Франция президентлик лавозимига номзод Марин Ле Пен мамлакат ҳудудида турк сиёсатчиларининг чиқиш қилишига қарши фикр билдирди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Нега биз бошқа демократик мамлакатлар бош тортган ҳодиса бизнинг еримизда юз беришига йўл қўйишимиз керак? Турк сайлов кампаниясининг Францияда амалга оширилишига қаршиман», — деб ёзади Ле Пен.
Аввалроқ Франция президентлигига номзод Эммануэль Макрон Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўз ҳудудида турк сиёсатчиларининг чиқиш қилишига тақиққа нисбатан ягона позицияга амал қилиши лозимлигини маълум қилган эди.
12 март, якшанба куни Франция ҳукумати Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли иштирокида митинг ўтказишга рухсат берганлиги маълум бўлди. Учрашув Мец шаҳрида бўлиб ўтди ва унда мингга яқин одам тўпланди.
Изоҳ (0)