NASA Сатурн сайёрасининг йўлдошларидан бири – Паннинг суратларини эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Суратлар Cassini зонди ёрдамида рекорд даражадаги яқин масофадан – 24 572 километр узоқликдан олинди. Мазкур суратлар орқали олимлар биринчи марта Паннинг тузилиши, унинг антиқа қирраларини кўришга муваффақ бўлди.
Олимларнинг фикрича, Пан Сатурн «узуклари»даги моддаларни тозалашга ёрдам беради. Сатурн йўлдоши ўз тузилишига кўра чучварани эслатади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)