Археологлар Қоҳиранинг шарқий қисмида фиръавн Рамзес II нинг кварситдан ясалган 8 метрли ҳайкалини топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Миср қадимий ашёлар вазирлиги ҳайкални «тарихдаги энг муҳим топилма» деб атамоқда. Фақат бюст ва бошнинг бир қисми қолган ҳайкал кўҳна Гелиополис шаҳри (ҳозирда Қоҳиранинг бир қисми)даги Рамзес II ибодатхонаси вайроналари яқинидан, ерости сувларидан топилди.
Маълумот учун, Рамзес II Мисрда милоддан аввалги 1279 йилдан 1213 йилгача ҳукм сурган. У Мисрнинг энг буюк фиръавнларидан бири саналади. Унинг Сурия ва Нубия (ҳозирги Суданнинг шимолий қисмлари)га уюштирган муваффақиятли юришлари сабаб Қадимги Миср ҳудудлари сезиларли кенгайган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)