Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги маҳаллаларда ўрганиш жараёнлари давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Депутатлар билан учрашувлар давомида фуқаролар 51-умумий ўрта таълим мактаби «Янги авлод» маҳалласи ҳудудида жойлашганлиги икки маҳалла ўртасидаги масофа 5—6 километрни ташкил этгани боис, бошланғич синф ўқувчиларига қийинчилик туғдираётганини айтиб, «Ўзбекистоннинг беш йиллиги» маҳалласида мазкур мактабнинг бошланғич синфлар учун филиалини қуриш таклифини билдирди.
Қонунчилик палатаси депутатлари Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш юзасидан кўпгина ижтимоий объектларда бўлиб, аҳоли билан учрашмоқда. Жумладан, «Боботоғ» ва «Боболочин» ҚВПларини бирлаштириш борасидаги ташаббус ҳар жиҳатдан ўзини оқлаши эътироф этилди.
Изоҳ (0)