Сир эмаски, аёллар гаплашишни яхши кўришади. Сўнгги тадқиқотлар аёлларнинг бир кунда беш соат ғийбат қилишларини кўрсатди. Эркакларнинг асосий қисми эса кўп гапирадиган аёлларни ёқтирмайди. Айтиш жоизки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўзича ҳақ.
Эркаклар бирон нарса ҳақида ўйлаб олиш учун бироз вақт ёлғиз қолишга ҳаракат қилади. Аёллар эса, аксинча, фикр алмашиш ёки шунчаки ҳамдардлик тилакларини эшитиш мақсадида ўз муаммоларини дугонаси, онаси, опа-сингиллари ёки танишлари билан бўлишишни афзал кўради.
Агар аёлни ўзи кабилар билан суҳбатлашиш имкониятидан маҳрум қилсангиз, уни нафақат далда, куч, ҳиссий енгиллашишдан, балки ўз шахсиятининг бир қисмидан айирган бўласиз. Натижада у жазавали ва асабий бўлиб қолиши мумкин.
Эркакларнинг асосий қисми кўп гапирадиган аёлларни ёқтирмайди. Бунинг сабаби шундаки, эркаклар мияси аёллар одатда алмашадиган катта ҳажмдаги ахборотни қабул қилишга қодир эмас.
Минглаб йиллар давомида аёллар ғийбати эркаклар кулгуси нишони бўлиб келган. Гап шундаки, аёллар бош миясининг ҳар иккала ярим шарида иккита нутқ маркази мавжуд. Эркакларда эса, нутқ зонаси қатъий белгиланмаган бўлиб, бутун чап ярим шар ушбу функция учун жавоб беради. Шунинг учун ҳам, болаликда қизлар тил маҳорати бўйича ўғил болалардан анча ўзиб кетади. Улар эса, ўз навбатида, физика ва математикада шубҳасиз иқтидорлироқ бўлади.
Бундан ташқари, аёллар мияси ўрганилганида, гапириш билан бир вақтда уларнинг эшитиш маркази ҳам ишлаши аниқланган. Бу хотин-қизларга бир вақтнинг ўзида ҳам турли одамларга гапириш, ҳам уларни эшитиш имконини беради.
Изоҳ (0)