Италия А сериясининг сўнгги турида «Ювентус» «Удинезе» меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа Турин клуби кетма-кет етти тур давом этган ғалабали сериясига якун ясади.
Мазкур учрашувда «Ювентус» дарвозасини одатдаги каби Жанлуижи Буффон қўриқлади. Бу 39 ёшли посбоннинг А сериядаги 612-беллашуви бўлиб тарихга кирди ҳамда Буффон «Рома» афсоналаридан бири бўлган Франческо Тотти билан тенглашиб олди.
Ҳар икки футболчи фаолиятини давом эттираётгани инобатга олинса, улар шу мавсумнинг ўзидаёқ «Интер» афсонаси Хавьер Занеттидан ўзиб кетиши мумкин. Ҳимоячи шу кунга қадар А серия доирасида 615 та беллашув ўтказишга муваффақ бўлган.
А сериянинг бу борадаги рекорди «Милан» афсонаси Паоло Мальдинига тегишли. Ҳимоячи миланликлар шарафини 647 ўйинда ҳимоя қилган. Бу статистика Twitter’даги Gracenote Live аккаунтида тақдим этилган.
Изоҳ (0)