Раньеридан кейин кетма-кет икки ўйинда зафар қучган «Лестер», Ибраҳимовичдан омад кетган кун, «Арсенал»дан мағлубият
Англия Премьер-лигасининг 27-туридан жой олган 7 та учрашув ўз якунига етди.
«Манчестер Юнайтед» футболчилари ўз майдонида «Борнмут»ни мағлуб этиб, ва ниҳоят 5-ўринга кўтарилиб олиши мумкин эди. Бироқ Моуриньо жамоаси «Олд Траффорд»да ўртамиёна клубни 45 дақиқа бир киши кўпроқ ўйнаб туриб ҳам мағлуб эта олмади. Қўшимчасига, Златан Ибраҳимович пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
Турнинг марказий ўйини учун «Энфилд» стадионига ташриф буюрган «Арсенал» мезбон «Ливерпуль»га имкониятни бой берди — 1:3. Томонларнинг Лондонда бўлиб ўтган ўйинида ҳам Юрген Клопп шогирдларининг қўли баланд келганди.
Изоҳ (0)