АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирда ИШИД террорчилик гуруҳи эгаллаб турган Ракка шаҳрига ҳужум режаси Америка қуролли кучларининг Суриядаги операцияларда иштирокини кенгайтиришни кўзда тутади. Бу ҳақда 4 март, шанба куни Washington Post газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, бунда махсус топшириқли қўшинлар қўшимча контингенти, жанговар вертолёт ва артиллерия юбориш, шунингдек, ИШИДга қарши курашаётган курдлар ва бошқа маҳаллий бўлинмаларга қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар етказиб берилиши мумкин.
Пентагон мазкур сценарийни Оқ уйга таклиф қилинган режалардан энг мақбули деб ҳисоблайди, бундан ташқари, у ушбу йўналишда Барак Обама маъмурияти даврида жорий этилган бир қатор чекловларни камайтиришни кўзда тутади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)