Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Москва шарқида жойлашган 17-уйнинг икки квартирасида содир бўлган ёнғиндан 10 кишини қутқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ФВВ ходимлари икки хонадондаги ёнғиндан автозина ҳамда «Феникс» мустақил нафас олиш мосламалари ёрдамида 10 кишини қутқарди. Ёнғин бартараф этилди. 8-қаватда ёнғинда қолган ҳудуд 40 квадрат метрни, 9-қаватда эса 15 квадрат метрни ташкил этди.Маълум қилинишича, мазкур фавқулодда вазият натижасида икки киши жабрланган: қутқарилган бола ва 8-қаватдан сакраган аёл. Болакай тиббий муассасага етказилди.ФВВнинг Москва шаҳар бош бошқармаси матбуот хизмати
Жабрланган аёл воқеа жойи яқинига қўнган вертолётда шифокорлар назорати остида 36-шаҳар клиникасига олиб кетилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)