Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда Die Welt нашри мухбири Дениз Юсел қўлга олингандан сўнг Германияни терроризмга шерикликда айблади.
Дениз Юсел Туркияда жангарилар билан алоқадорликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Daily Sabah газетаси маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
«Улар (Германия) террорни яширганлик ва унга шериклик қилгани учун судга берилиши лозим», — деди қўлга олинган журналистни «немис жосуси» деб атаган Эрдўғон.
Шунингдек, Туркия президенти Дениз Юселни Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси вакилларидан бири деб атади.
«Бу одамни немис элчихонаси бир ой давомида яшириб келди. Биз уни топширишни талаб қилганимизда эса улар бундан бош тортди», — дейди президент.
Эслатиб ўтамиз, Дениз Юсел террорчилик ташкилотида иштирок этишда гумонланиб февраль ойи ўрталарида қўлга олинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)