Хитойда ҳомиладорлик билан боғлиқ ноёб ҳолат аниқланди. Хэбэй провинциясида аёл ўғли туғилгандан олти кун ўтиб эгизак қизларини дунёга келтирди. Бу ҳақда China News Service хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Чэнь шарифли аёл узоқ вақт ҳомиладор бўла олмагандан сўнг Ухань шаҳрида даволанди. Шундан сўнг унинг уч нафар фарзанд кутаётганлиги аниқ бўлди.
21 февраль куни Чэнь 1,44 килограммлик ўғлини дунёга келтирди. Шундан сўнг тўлғоқ жараёни тўхтаб қолди. Орадан олти кун ўтиб, эгизак қизлар дунёга келди.
Болалар шифохонанинг жонлантириш бўлимида бўлиб, уларни шифокорлар парвариш қилмоқда. Эгизакларнинг ўғил боласи унинг сингилларидан алоҳида ҳомила қобиғида ривожланган.
Изоҳ (0)