Қирғизистоннинг «Дордой» клуби ОФК кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига йўлланма олди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Алишер Азизовни ўз сафига қўшиб олган «Дордой» плей-оффнинг биринчи босқичида Туркманистоннинг «Болқон» клубидан ўтиб кетган бўлиб, Азизов ҳар икки ўйинда ҳам 1 тадан гол уришга муваффақ бўлганди.
Иккинчи босқичда «Дордой» Тожикистоннинг «Ҳосилот» жамоаси билан тўқнаш келди. Томонларнинг Ўшда бўлиб ўтган илк ўйинида Алишер Азизовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба тортиқ қилганди. Сафар ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди.
ОФК кубоги Плей-офф 28 февраль, сешанба
«Ҳосилот» (Тожикистон) — «Дордой» (Қирғизистон) 1:1
Голлар: Ислом Шамшиев, 6 (0:1). Муҳаммаджон Ҳасан, 90+1 (1:1).Дастлабки ўйин: 0:1«Дордой» гуруҳ босқичида Туркманистоннинг «Олтин аср», Тожикистоннинг «Истиқлол» ҳамда Қирғизистоннинг «Олой» клубларига қарши кураш олиб боради.
Изоҳ (0)