Кениялик фермер Патрик Килонзо Мвалуа ҳар куни бир неча соат вақт сарфлаб, Шарқий Tсаво миллий боғининг қурғоқчил ҳудудларига сув олиб келади. У қуриб қолган кўлмакларни тўлдириб, ҳудудда яшаётган ҳайвонларнинг чанқоғини қондириб, уларни ўлимдан сақлаб қолмоқда, деб Travelask хабар берди.
Ҳайвонлар фермернинг машинасини кўрган заҳоти, уни қарши олади.
Филлар, зебралар, антилопалар ва ҳудуддаги кўплаб ҳайвонлар бу инсонга боғланиб қолган, чунки бу жойда умуман сув йўқ.
Супермен белгиси туширилган футболка кўнгиллига ярашади. У маҳаллий жониворлар учун ҳақиқий қаҳрамон ва қутқарувчидир.
Яқин орадаги қишлоқда яшовчи оддий фермер бўлган Патрик ёғингарчилик йўқлиги туфайли ҳайвонларнинг қийналаётганини кўриб, жим тура олмади. У ҳар куни 11 минг литр сиғимли сув ташувчи машинасини сувга тўлдириб, йўлга чиқади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)