АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг разведка бўлими таҳлилшунослари иммиграция ҳақидаги фармонга киритилган мамлакатлар (Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали) фуқаролари АҚШ учун террорчилик таҳдидига эга эканлигига шубҳаланмоқда. Бу ҳақда тегишли ҳисоботга таяниб, AP агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Ҳисобот муаллифларининг фикрича, ҳужжатга киритилган давлатларнинг баъзи фуқароларигина Сурияда 2011 йилда уруш бошлангандан кейин АҚШда террорчилик фаолиятига жалб этилган.
Ички хавфсизлик вазирлиги расмий вакили ҳужжат ҳақиқий эканлигини рад этмади, бироқ у ҳали тўлиқ тайёр эмаслигини маълум қилди.
Аввалроқ Оқ уй иммиграция ҳақидаги янги фармоннинг имзоланиши кўчирилишини маълум қилган эди. 4 февраль куни Сиэтл федерал судьяси фармон амал қилишини тўхтатгандан сўнг унга ўзгартириш киритиш зарурати юзага келди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)