Филиппин полицияси мамлакат президенти Родриго Дутертенинг кескин танқидчиси ҳисобланган сенатор Лейла де Лимани ҳибсга олди. У наркотиклар контрабандасига алоқадорликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳақиқат ошкор бўлади ва мен адолатга эришаман. Мен айбсизман», — деди де Лима ҳибсга олинишидан аввал.
Ҳибсга олиш сенатор офисида амалга оширилди. Айблов ўтган ҳафта мамлакат Адлия вазирлиги томонидан илгари сурилган эди.
71 ёшли Родриго Дутерте ўтган йилнинг 30 июнида Филиппин раҳбарлигига сайланди. У мамлакат президенти лавозимини эгаллагандан сўнг наркотикларни тарқатишга қарши курашиш кампанияси бошланди. Кампания давомида бир неча минг одам ҳалок бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)