Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 февраль куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котибининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида 2017 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўладиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда МДҲ тармоқ органларининг бошқа тадбирларини ўтказиш жадвали борасида ҳам фикр алмашилди.
Шу куннинг ўзида МДҲ Ижроқўми делегациясининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди ва унда юқорида қайд этилган Ҳамдўстлик ТИВK мажлисига тайёргарлик кўришга оид масалалар кўриб чиқилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)