Филиппин президенти Родриго Дутерте Давао шаҳри мэри бўлган вақтида «ўлим отряди» аъзоларига жиноятчиларни йўқ қилиш бўйича буйруқ бергани маълум бўлди.
Бу ҳақда, собиқ полициячи Артуро Ласканаснинг сўзларига таяниб, Reuters хабар бермоқда. «Коммерсантъ»нинг қайд этишича, Ласканас 2016 йил октябрида «ўлим отрядлари»нинг мавжудлигини рад этганди.
«Биз Даваода амалга оширган барча қотилликларимиз учун мэр Родриго Дутерте ҳақ тўлаган», — деди Ласканас.
Унинг сўзларига кўра, одатда 20 минг песо (қарийб 1000 доллар), баъзан 50 минг песо (2500 доллар) тўланган. Йўқ қилиниши керак бўлган жиноятчининг мавқеига қараб, 100 минг песо (5000 доллар) ҳам берилган.
Собиқ полициячи Дутерте ўз рақибларини йўқ қилиш бўйича ҳам кўрсатмалар берганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, президент Дутерте уни танқид қилган радиобошловчини ҳам йўқ қилиш ҳақида буйруқ берган.
Аввалроқ Родриго Дутерте Давао шаҳри мэри бўлганида уч нафар наркодилерни ўлдирганини айтган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)