Бугун — 18 февраль куни Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби 15 ёшни қарши олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Бугун севимли жамоамиз ‘Локомотив’ 15 ёшда! Ушбу кичик юбилей ёши билан барча мухлисларимизни табриклаймиз!», деб «темирйўлчилар»нинг Twitter’даги саҳифаси маълумот қолдирган.
Ўтган вақт ичида «Локомотив» бир марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди ва икки бор Ўзбекистон кубогида зафар қучди. Шунингдек, бир марта Суперкубокда тенгсиз бўлди. «Темирйўлчилар» бир бор чемпионатнинг бронза медаллари билан тақдирланган, уч бор кумуш медалга эга чиққан. Жамоанинг Чемпионлар лигасидаги энг яхши натижаси чорак финал босқичи бўлган.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг 2017 йилги мавсумида «Локомотив» Амирликларнинг «Ал-Аҳли», Саудиянинг «Ат-Тавун» ҳамда Эроннинг «Истиқлол» клублари билан бир гуруҳдан жой олган.
Изоҳ (0)