АҚШнинг нуфузли Уэллси коллежига тегишли Дэвис музейи маъмурияти муҳожирлар томонидан яратилган ёки тақдим этилган экспонатларни намойишдан олиш ёки уларни мато билан ёпиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. Музей шу тариқа муҳожирлар яратган асарларнинг Америка маданиятидаги қўшган ҳиссасини улуғлади, дея хабар бермоқда TJournal.
Фақат Америка экспонатларидан иборат кўргазма 16 февраль куни бошланган бўлиб, 21 февралга қадар давом этади. Музей ходимлари акцияни Art-less деб номлади ва унинг ёрдамида муҳожирларнинг «совғалари бебаҳо» эканини кўрсатишга ҳаракат қилди. Намойишдан олинган экспонатлар ўрнига «муҳожирлар томонидан яратилган» ёки «муҳожирлар томонидан тақдим этилган» деган ёзувлар илиб қўйилган, баъзи санъат асарлари эса олиб ташланмасдан, шунчаки мато билан ёпиб қўйилган.
Хабар беришларича, акция президент Дональд Трампнинг етти мусулмон мамлакат фуқароларини АҚШга киришини вақтинча тақиқлаш ҳақидаги фармонига ўзига хос жавоблардан биридир.
Музей ҳисоб-китобларига кўра, доимий коллекциядаги экспонатларнинг тахминан 20 фоизи АҚШга бошқа мамлакатлардан келган кишилар томонидан яратилган ёки тақдим қилинган. Музей ҳаммаси бўлиб 120 та экспонатни кўргазмадан олган. Муассаса бошқа музейларни ҳам шундай акциялар ўтказишга чақирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)