Япония шарқидаги Кавадзу шаҳарчасида мамлакат рамзларидан бири ҳисобланган сакуралар гуллай бошлади. Бу ҳодиса ҳар йили бутун дунёдан минглаб сайёҳларни шаҳарчага чорлайди. TJournal сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан Instagram’га жойлаштирилган суратлар фотожамланмасини тақдим этди.
Анъанага кўра, сакура март ойининг иккинчи ярмида ёки апрелнинг бошида гуллай бошлайди, мамлакат метеорология хизматлари сакуранинг жанубдан шимолга томон гуллаш ҳаракати ҳақида кунлик ҳисобот бериб боради. Кавадзуда экилган саккиз минг туп сакура эса, одатда, бироз вақтлироқ гуллайди.
Фото: TJournal
Яна бир анъанага кўра, йилнинг бу палласида йирик брендлар ва кичик дўконлар гуллаш мавзусига оид егуликлар ва ичимликлар ишлаб чиқара бошлайди.
2017 йилда Кавадзуда пушти балиқ шаклидаги печенье Instagram «юлдузи»га айланди. Бу печеньелар гуллаётган дарахтлар остида сотилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)